Юқори босимли газ қувурида авария содир бўлди
Тунги соат 01:30 да Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги «Оловуддин» маҳалласида «Нексия-3» автомашинаси юқори босимли газ қувурига урилиши натижасида авария содир бўлган.
Натижада Денов туманидаги 3950 та аҳоли ва 20 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланади, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter