Вояга етмаган фарзандига машина берган она жазоланди
Вояга етмаган фарзандига руль бошқарувини топширган онага чора кўрилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вояга етмаган фарзандига автомобиль бошқарувини топширган онага нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
«Барча ота-оналардан вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фарзандларига автомобиль бошқаришга рухсат бермасликларини, уларга доимо йўлларда қоидаларга риоя этишни ўргатиб боришларини сўраймиз», дейилади ЙХҲББ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter