Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги автобусда йўловчи тўсатдан вафот этди

Тошкентдаги автобусда йўловчи тўсатдан вафот этди

Фото: Xabar.uz

26 сентябр куни Олмазор тумани, «Беруний» метро бекатида турган автобусда 63 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ИИББ маълумот берди. 

Қайд қилинишича, соат тахминан 11.20 ларда «Беруний» метро бекатида турган автобусда йўловчининг (1961 йилда туғилган) соғлиғи ёмонлашиб қолган. Йўловчига ҳаво етмагани сабабли автобусдан ташқарига олиб чиқилган ва тез тиббий ёрдам чақирилган. Бироқ йўловчи тез тиббий ёрдам машинаси келгунига қадар вафот этган.

Ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётгани таъкидланмоқда. Йўловчи ЙТҲ оқибатида ўлгани инкор этилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг