Афғонистонда 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди
16 октябр куни Тошкент вақти билан 23:56 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила координаталари: 36,56 градус шимолий кенглик, 70,54 градус шарқий узунлик.
Магнитуда — 5,8. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жануби-шарқда.
Зилзила кучи Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди — 2 балл.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter