32 ёшли шахснинг ўсмирга қўл кўтаргани сабаби аниқланди
Ижтимоий тармоқларда ёши катта кишининг ўсмир болага қўл кўтаргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида, 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида вояга етмаган 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга синфдошлар: М.И.нинг қизи ва Т.Т.ни укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган Т.Т.га «Чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» ташхиси қўйилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади расмий маълумотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter