Автомобил экосистемаси “Abozor” тақдимотида 30та автомобил аукционда сотилди
10 октябр куни Ўзбекистон бўйлаб автомобилларни сотиб олиш ва сотиш бўйича янги платформа – “Abozor” иловасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги дилерлар (автосавдогарлар) ўртасида ёпиқ аукцион ўтказилди. Аукционда 30 дан ортиқ UzAuto Motors автомобиллари бозор нархида сотилди. Харид қилинган моделлар орасида Nexia 3, Gentra, Tracker, Malibu ва бошқа оммабоп автомобиллар бор.
Аукционнинг афзалликлари:
- Сотувчилар Ўзбекистон бўйлаб кўплаб дилерлардан нарх-наво бўйича таклиф олишади.
- Автомобилни аукционга қўйиш учун сотувчилар аввал автомашинани иловага киритилган автосервис марказларида диагностикадан ўтказиши керак.
- Дилерлар нарх таклиф қилишдан олдин автомобилнинг техник ҳолатини онлайн текширишлари мумкин.
- Автомобил сотувчиси 24 соат давомида дилерлардан таклифлар қабул қилиб, энг қулайини танлашади
Эндиликда Abozor иловасида аукцион 24 соат ишлайди ва мижозлар автомобилни диагностикадан ўтказиб аукционга жойлаши мумкин. Дилерлар (яни автосавдогарлар) эса, қулай пайтда автомобилни текшириб нарх таклиф беришади.
Abozor - илова ҳақида
Автомобиллар комплекси соҳасида етакчи бўлган “Agroup” компанияси, кўп функсияли “AVTOritet” автосервислар тармоғи билан биргаликда – “Abozor” платформасини ишга туширди. Ушбу лойиҳа фойдаланувчиларга автомобилларни тез сотиш ва сотиб олиш учун қулай ва ишончли ечим таклиф этади. (“Agroup” компанияси таркибига AVTOritet servis, Orient Motors автосалонлари, автоювиш шохобчалари, юк машина салони ва сервислар, BYD ва Toyota дилерлик марказлари киради).
Бугун технологиялар ривожи ва истеъмолчилар хоҳиш-истакларининг ўзгарувчанлиги натижасида автомобил бозорида кузатилаётган ўзгаришлар шароитида янги тенденсияларни ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Асосий йўналишлар сифатида электрлаштириш, барқарор ривожланиш, уланган автомобиллар, рақамлаштириш ва онлайн савдони кўрсатиш мумкин.
“Abozor" шунчаки эълонлар саҳифаси эмас. Бу қулай баҳолаш, ауксион ва эксперт текшириш тизимлари орқали автомобилларни сотиб олиш ва сотиш жараёнини соддалаштирадиган кенг қамровли ва шаффоф платформадир.
“Abozor”нинг асосий хусусиятлари:
- Маркетплейс: давлат рақамидан фойдаланган ҳолда автомобилингиз ҳақидаги асосий маълумотларни (жумладан, VIN рақамини) тезда олиш мумкин бўлган эълонлар саҳифаси ва қулай интерфейсдан фойдаланиб, автомобилни сотиш эълонини тезда жойлаштиришингиз мумкин;
- Онлайн аукцион: “Abozor” иловасида автомобилни текширувдан ўтказиб аукцсионга қўйиш имконияти. Ўзбекистон бўйлаб 500 дан ортиқ профессионал автосавдогарлар ўз нархларини таклиф қилишади, сотувчилар эса ўзларига маъқул келган нархни танлашлари мумкин бўлади.
- Диагностика: Автомобил эгаларининг асосий ташвишларидан бири – диагностика. Бизнинг мақсадимиз мижозларни автомобил ҳолати бўйича тўлиқ ҳисобот билан таъминлаш. Ҳар бир автомобил ишончли хизмат кўрсатиш маркази томонидан текширилиши мумкин ва “Текширилган” стикерини олади, бу хавфсизликни кафолатлайди ва харид жараёнини тезлаштиради.
- Баҳолаш: уйингиздан чиқмасдан бир неча дақиқа ичида автомобилни бозор қиймати бўйича онлайн баҳолаш. Нархлар ҳақиқий бозор нархлари асосида, шунингдек, биз маʼлумотлар базасини яратишда фойдаланган сунʼий интеллект ёрдамида шакллантирилади, бу эса автомобилингизнинг аниқ нархини билиш имконини беради. Илова вақтингизни тежаб, интернетда соатлаб маълумот қидириш заруратидан ҳалос қилади.
- Менинг гаражим: техник кўрик, суғурта ва тонировка муддатини кузатиш имконияти. Шунингдек, автосервис марказлари, автоювиш шохобчалари ва автомобил бозорлари билан интеграция ҳам режалаштирилган. Суғуртани расмийлаштириш, тонировка ва автомобилингиз учун керакли бўлган барча малумотларни “Менинг гаражим”да кузатишингиз мумкин бўлади.
Биз маҳсулотларимизни янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон автомобил бозори ва истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини ўрганишда давом этамиз. Яқин кунларда 5,3 гектар майдонда “Abozor” автомобил бозорини очиш режалаштирилган. Унинг ҳудудидан автосервис, автоювиш шохобчаси, тест-драйв йўли, аукцион маркази, автомобил бозори ва эски автомобиллар учун савдо майдончаси жой олади. Шунингдек, ҳайдовчилар ЙҲХХ, нотариус, суғурта ва молиявий хизматлардан фойдаланишлари мумкин бўлади. “Abozor” ҳар бир киши ўз машинаси учун керак бўлган ҳамма нарсани топадиган ноёб экотизимга айланади.
Abozor иловасига ҳавола: Appstore / Playmarket / Instagram
Батафсил маълумот: +998555559999
Реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter