Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурбек Алимов

Оз нарсани қурбон қилган одам, оз нарсага эришади. Кўп нарсани хоҳлаган одам эса кўпроқ нарсадан воз кечиши кераклигини билади.

Хитой ядро арсеналини кенгайтирмоқчи

Хитой ядро арсеналини кенгайтирмоқчи

Хитой 2035 йилгача 1500 та ядро каллакларини жойлаштириши мумкин. Пекин ядровий арсеналининг эҳтимолий кенгайиши Пентагоннинг Хитой ҳарбий қудрати ҳақидаги йиллик ҳисоботида баҳоланган. Бу ҳақда Breaking Defense ёзди.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг исмини ошкор қилмаган расмийси 2035 йилга бориб Хитой ядровий каллаклар сонини уч бараварга ошириши мумкинлигини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг ядро қуроллари захираси ортиб бораётгани мамлакат ядро сиёсати ўзгаришидан дарак бериши мумкин.

Жорий йилнинг ноябрь ойи бошида Хитой ўзининг сўнгги гипертовушли «ҳаво-ҳаво» ракетасини намойиш қилган.

Маълумот учун, ҳозирда АҚШда 3700 га яқин ядро каллаклари мавжуд бўлиб, улардан 1740 таси жойлаштирилган. Россияда 5900 дан ортиқ жанговар каллаклар мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг