Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Корея қирувчи самолёти машғулот пайтида аҳоли манзилига бомба ташлаб юборди

Жанубий Корея қирувчи самолёти машғулот пайтида аҳоли манзилига бомба ташлаб юборди

Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита KF-16 қирувчи самолёти 6 март куни машғулотлар чоғида Почеон шаҳридаги турар-жой ҳудудига тасодифан саккизта МК-82 авиабомбасини ташлаб юборди.

Ёнҳап ахборот агентлигининг ҳарбийлар ва ўт ўчирувчиларга таяниб ёзишича, учувчилар ҳаво бомбаларини соат 10:04 да (Тошкент вақти билан 06:04) «ғайритабиий равишда» машғулот бўлиб ўтаётган полигон ташқарисига ташлаган. 

Ҳодиса оқибатида саккиз киши жабрланган ва касалхонага ётқизилган. Икки жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ярадорларнинг аксариятида суяк синиши ташхиси қўйилган.

Ҳодиса оқибатида черков ва яна олтита бино, шунингдек, юк машинаси зарар кўрган, деб хабар беради Ёнҳап.

Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари ҳодиса юзасидан текширув бошлади. Ҳарбийлар етказилган зарар учун узр сўради ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.

6 март куни Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари КХДР билан чегарадан 25 километр узоқликда жойлашган Почеон шаҳридаги полигонда машғулотлар ўтказаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг