Грециянинг янги президенти қасамёд қилди

Греция парламентининг собиқ раиси Константинос Тасулас мамлакат президенти лавозимида иш бошлади. У Катерина Сакелларопулунинг ўрнини эгаллади.
Тасулас феврал ойида парламент томонидан янги президент этиб сайланди. Овоз беришнинг тўртинчи турида парламентнинг 300 нафар аъзосидан 276 нафари қатнашди. Номзод ғолиб бўлиши учун 151 овоз етарли эди. Тасулас 160 та овоз тўплади. Ҳукмрон «Янги демократия» партиясининг барча 156 нафар депутати ҳамда собиқ бош вазир Антонис Самарас ва уч нафар мустақил депутат Тасулас учун овоз берди.
Греция президенти умухалқ йўли билан эмас, балки парламент томонидан беш йил муддатга сайланади.
ОАВ хабарларига кўра, Тасуласнинг илк расмий ташрифи Олимпия шаҳрига бўлади. У душанба куни Халқаро олимпия қўмитасининг янги президенти сайловида қатнашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter