Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2024 йилда Нобел тинчлик мукофоти ҳеч кимга топширилмаслиги мумкин

2024 йилда Нобел тинчлик мукофоти ҳеч кимга топширилмаслиги мумкин

Фото: Flickr

2024 йилги Нобел тинчлик мукофотига 286 номзод қўйилган, улар орасида, жумладан, БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси, Рим папаси Франциск, британ табиатшуноси Дэвид Аттенборо бор.

Шу билан бирга, экспертларнинг фикрича, ғолибликка даъвогарлар орасида БМТнинг фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги, БМТ Халқаро суди ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам бор.

Букмекерлик идоралари қамоқда вафот этган россиялик мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалний ҳамда Украина президенти Владимир Зеленскийни ҳам шулар қаторига қўшишмоқда. Бироқ, Reuters агентлигига кўра, Навалний Нобел олмайди, чунки бу мукофот вафот этганларга берилмайди, Зеленский эса урушаётган мамлакатни бошқараётгани учун мукофотдан қуруқ қолади.

Норвегидаги Нобел тинчлик мукофоти қўмитаси 2024 йилда мукофотни ҳеч кимга бермасликка қарор қилиши ҳам мумкин. Чунки тарихда бундай ҳолат 19 марта такрорланган, охиргиси 1972 йилда бўлган эди.

«Балки айнан бу йил Нобел тинчлик мукофоти қўмитаси мукофотни топширмай, эътиборни урушаётган сайёрага қаратиши лозимдир», — деди Стокголм халқаро тинчлик институти раҳбари Дэн Смит.

2024 йилги Нобел мукофоти лауреатлари номлари 7 октябрдан 14 октябрга қадар эълон қилиб борилади. Норвегиядаги Нобел қўмитаси эса ўз қарорини 11 октябр куни эълон қилади. 2023 йилда Нобел тинчлик мукофоти эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргис Муҳаммадийга топширилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг