Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистонга келмоқда
Франциялик олим, иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль илк маротаба Ўзбекистонга келмоқда. Олим иқтисодиётнинг саноат бошқаруви, молия, макроиқтисодиёт ва банк бошқаруви соҳаларида кучли билим ва тажрибага эга бўлиб, асосан, ушбу йўналишларда тадқиқот олиб боради.
Жан Тироль иштирокида талабалар, бизнес эгалари, олимлар ва иқтисодиёт соҳаси ишбилармонлари учун очиқ маъруза ташкил этилади.
Учрашув 14 октябрь куни соат 15:00 да «Intercontinental Hotel Tashkent» меҳмонхонасида (Триллиант) бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter