Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир янги хизматдан қанча одам фойдаланганини маълум қилди

Вазир янги хизматдан қанча одам фойдаланганини маълум қилди

Фото: Xabar.uz

Абонент рақамларини кўчириш хизматидан 1000 дан ортиқ одам фойдаланди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Spot`га маълум қилди.

Вазир бу биринчи ҳафта кўрсаткичлари эканини, барчаси яхши кетаётганини кўришгач, бундан ҳам кўпроқ бўлишини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойи охиригача вазирлик рақамларни кўчириш хизматининг дастлабки натижалари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 27 октабрдан бошлаб рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга туширилганди.

Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади. Кейинчалик бу хизмат онлайн фойдаланиш имконияти бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг