Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испаниянинг Барселона шаҳрида АКТ соҳасидаги энг нуфузли тадбирлардан бири — «MWC Barcelona 2025» анжумани бўлиб ўтди.

Испаниянинг Барселона шаҳрида АКТ соҳасидаги энг нуфузли тадбирлардан бири — «MWC Barcelona 2025» анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 3–6 март кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги энг нуфузли тадбирлардан бири — «MWC Barcelona – 2025» анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳамда Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича президенти Филип Ган ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув аввалида сўнгги йилларда компания билан ҳамкорликда рақамлаштириш йўналишида муҳим лойиҳалар амалга оширилаётгани, жумладан, Масофавий хизматлар маркази ишга туширилиб, натижада 2024 йилда ушбу марказ томонидан 20 дан ортиқ давлатга кўрсатилган IT экспорт хизматлари ҳажми 10 миллион АҚШ долларига етгани ҳамда 300 та янги иш ўрни яратилгани таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда Huawei компанияси рақамли истеъдодларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, «Seeds for the Future» ва «ICT Academy» дастурларини фаол давом эттираётгани айтиб ўтилди.

2024 йилда Ўзбекистонда «Seeds for the Future» дастурининг ўн йиллиги нишонланди. Ўзбекистон жамоаси «Tech4Good» халқаро танловининг финал босқичида Silver award мукофотига сазовор бўлди. Шу билан бирга, 12 нафар талаба Хитойнинг Шенчжен ва Шанхай шаҳарларида рақамли турда иштирок этиб, икки жамоа эса Саудия Арабистонида ўтказилган «ICT Competition» минтақавий танловида қатнашди.

Бундан ташқари, учрашувда компания 2024 йилда бўлиб ўтган «ICT Week Uzbekistan» ҳафталиги доирасида мамлакатнинг рақамли трансформациясини янада ривожлантириш мақсадида 5.5G тармоғини синов тариқасида ишга туширилгани қўшимча қилинди.

Жорий йил май ойида Тошкентда йирик тадбир – йиллик «Tech Carnival 2025» ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда давлат сектори, саноат вакиллари, ҳамкорлар ва АКТ бозорининг етакчи иштирокчилари Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиё минтақасидан йиғилади.

Шунингдек, 2024 йилда Huawei компанияси Рақамли иқтисодиёт бўйича тадқиқот маркази ва Хитой Ахборот-коммуникация технологиялари академияси (CAICT) билан ҳамкорликда «Uzbekistan Digital Economy overview and Vision 2030» тадқиқотлари эълон қилинди.

Ушбу олиб борилаётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги рақамли ривожланиш натижаларини сарҳисоб қилдилар ва келгусида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича режаларни белгилаб олдилар.

Учрашув якунида Рақамли технологиялар вазирлиги ва Huawei компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу меморандум қуйидагиларни ўз ичига олади:

• Сунъий интеллектни (AI) соғлиқни сақлаш, таълим, молия каби турли соҳаларда кенг жорий этиш имкониятларини ўрганиш;

• АКТ инфратузилмасини янада ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини тезлаштириш;

• IT соҳасида етук мутахассислар ва рақамли трансформация бўйича раҳбарлар тайёрлашга қаратилган таълим ташаббусларини давом эттириш;

• Ўзбекистонда йирик халқаро тадбирларни ўтказиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш.

Шунингдек, UZINFOCOM – давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ҳамда маҳаллий алоқа операторлари билан ҳамкорлик бўйича қўшимча меморандумлар имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг