«Иқтисодий ўзгаришларга туртки берувчи технологиялар» – InTech 2025 конференцияси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6097-сон Фармонидаги вазифаларни самарали таъминлаш, хусусан олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш мақсадида, Тошкент шаҳридаги Амити университетида IEEE Қозоғистон бўлими ва Ўзбекистон Марказий банки билан ҳамкорликда 2025 йилнинг 27-28 феврал кунлари «Иқтисодий ўзгаришларга туртки берувчи технологиялар» (InTech-2025) мавзусида халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция инновацион ечимларни ишлаб чиқиш, ҳар томонлама таҳлилий ва амалий тадқиқотлар асосида рақамлаштириш жараёнларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини баҳолаш ва келгусида мамлакат иқтисодиётининг рақамли трансформациясини кенгайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашиш учун муҳим платформа бўлди. Тадбирда асосий эътибор финтех, сунъий интеллект, блокчейн технологиялари, киберхавфсизлик ва уларнинг иқтисодий жараёнларга таъсирига қаратилди.
Тадбир Тошкент шаҳридаги Амити университети директори Шухрат Сатторовнинг нутқи билан бошланди. Мутасадди IEEE Қозоғистон бўлими ва Ўзбекистон Марказий банки билан ҳамкорликда ташкил этилган «InTech 2025» халқаро конференциясини қутлаб ўтди: «Ишончим комилки, «InTech 2025» конференцияси «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлайди ва уни самарали амалга ошириш, самарали билим ва ғоялар алмашинуви платформасига айланади, ёш мутахассислар учун янги истиқболларни очиб беради ва барчамизни илғор технологияларни тадбиқ этишга илҳомлантиради. Шунингдек, ушбу конференция ёш мутахассисларни янги ғоялар устида ишлашга илҳомлантиришига ишонамиз».
Очилиш маросимидан сўнг Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари томонидан тайёрланган маданий дастур намойиш этилди. Тадбир доирасида миллий куй-қўшиқлар, санъат намуналари ва турли ижодий чиқишлар тақдим этилиб, иштирокчиларга илиқ ва самимий муҳит яратилди.
«InTech 2025» конференциясида иқтисодиёт ва молиявий тизимларда замонавий технологияларнинг ўрни бўйича кенг қамровли муҳокамалар ўтказилди.
Конференциянинг асосий тадбирларидан бири «Иқтисодиётда технологиялар: банк тизими ва монетар сиёсатдаги инқилоб» мавзусидаги панел муҳокамаси бўлди. Учрашув давомида иштирокчилар сунъий интеллект ва рақамли молиявий воситаларнинг ривожланиш истиқболлари, шунингдек, блокчейн технологияларининг банк тизимига таъсирини таҳлил қилдилар.
«InTech 2025» илмий ва бизнес ҳамжамияти учун муҳим тадбир бўлди. Конференция нафақат тадқиқотларни тақдим этиш, балки ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг келажакдаги йўналишларини шакллантиришга хизмат қилди. Тошкент шаҳридаги Амити университети ҳамкорлари билан биргаликда илғор тадқиқот ва технологик ривожланиш марказига айланишни мақсад қилганини яна бир бор намойиш этди.
Конференция натижаси сифатида, бугунгача келиб тушган 1000 га яқин илмий-тадқиқот ишларидан 250 та мақола танланиб, кейинчалик SCOPUS маълумотлар базасида индексланади. Айни пайтгача Ўзбекистон иқтисод-молия тизимига дахлдор бўлган 20 та илмий-тадқиқот ишлари тақдим этилган. Ушбу материаллар, шунингдек муҳокамалар Ўзбекистонда мазкур йўналишнинг барқарор ўсишини таъминлайдиган инновацион ечимларга йўл очади.
Конференция давомида Тошкент шаҳридаги Амити университети рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект ва блокчейн каби замонавий йўналишларнинг долзарблигини таъкидлаб, янги таълим йўналишларини жорий этаётганини эълон қилди. Эндиликда абитуриентлар қуйидаги дастурлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:
- Киберхавфсизлик ва блокчейн
- Сунъий интеллект ва маълумотлар илми
Шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича ҳам қабул жараёни очилди:
- Инглиз филологияси (кечки таълим)
- Ахборот технологиялари
- Компютер фанлари ва инжиниринги
- Иқтисодиёт
- Туризм бошқаруви
- Бизнес бошқаруви
Дастлабки кириш имтиҳони 15-апрел куни бўлиб ўтади. Бу Тошкент шаҳридаги Амити университетида халқаро таълим олиш ва замонавий технологиялар соҳасида етакчи мутахассис бўлиш учун ажойиб имкониятдир.
📞 Телефон: (+998) 71 207 9006
🌐 Веб-сайт: @amity.uz
📱 Instagram: @amity_uzb
✉️ Telegram: @AmityUniversityTashkent
📘 Facebook: @amityuniversityuz
▶️ YouTube: @AmityUniversityTashkent
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter