Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МКБAНК хайрли ташаббусни бошлади

МКБAНК хайрли ташаббусни бошлади

«Долзарб бир ойлик» лойиҳасини мевали дарахт кўчатлари тарқатиш билан бошлади.

2025 йил 11 мартдан бошлаб мамлакатимизда «Долзарб бир ойлик» сафарбарлиги эълон қилинди.

«Микрокредитбанк» ахборот хизматининг хабар беришича, банк томонидан амалий ташаббуслар жадаллик билан бошлаб юборилган.

Жумладан, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» ҳамда ижара ерларида «Бир контур – бир маҳсулот» тамойиллари асосида сердаромад экинларни экиш, шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида «Микрокредитбанк» ҳомийлигида кам таъминланган оилаларга мевали дарахт кўчатларини етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу йўналишдаги муҳим тадбирлардан бири Бухоро вилоятида ўтказилди. Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳолининг шахсий томорқаларидан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида 380 та хонадонга 10 минг туп гилос, шафтоли, ўрик ва олхўри каби мевали дарахт кўчатлари тарқатилди.

«Долзарб бир ойлик» доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида банк ҳомийлигида кўчат екиш ишлари изчил давом этмоқда. Бу ташаббус аҳоли даромадларини ошириш, экологияни яхшилаш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг