Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қатар ва КХДРга қарши учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Қатар ва КХДРга қарши учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси ноябр ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади. Осиё футбол конфедерацияси мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида маълум қилди.

Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонгҳеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюнёнг ва Жанг Жонгпил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чаэ Сангҳеоп. ВАРда эса Ким Ҳеэгон фаолият олиб боради.

Учрашув 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да «Жассим бин Ҳамад» стадионида старт олади.

КХДРга қарши сафар учрашув Лаос пойтахти Вентян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да «Лао» стадионида бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг