Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондан яна бир чемпион чиқмоқда

Ўзбекистондан яна бир чемпион чиқмоқда

Грециянинг Ираклион шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида йигитлар ўртасида -102 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддиновнинг ғалабаси билан якунланди.

Полвонимиз даст кўтариш машқида 168 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Силтаб кўтариш машқида эса 204 кг билан олтин медални нақд қилди. Асосийси, ҳар икки машқ якунида 372 кг натижа қайд этган полвонимиз чемпионликни тантана қилди.

Оғир атлетика бўйича U-20 ЖЧ

Йигитлар, -102 кг:

  1. Шарофиддин Амриддинов (Ўзбекистон) – 372 (168+204) кг
  2. Петрос Петросян (Арманистон) – 363 (161+202) кг
  3. Муҳаммад Ҳамада (Фаластин) – 361 (168+193) кг

Қайд этиш жоиз, ушбу вазн Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев иштирок этадиган тоифага жуда яқин. Ёш ўғлонимизнинг ушбу ғалабаси оғир вазн тоифасида яна бир ўзбек полвонининг катта саҳнага чиқаётгани, номдор ҳамюртларига муносиб ўриндош етишиб чиқаётганидан далолат беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг