Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегияда дарвозабон кўрсатган энг яхши ўйини учун тухум билан тақдирланди

Норвегияда дарвозабон кўрсатган энг яхши ўйини учун тухум билан тақдирланди

Шу йилнинг 30 март куни Норвегия чемпионатига старт берилди. Дастлабки тур баҳсида «Брунет» жамоаси ўз уйида «Будё-Глимт»ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Норвегия чемпионатида дебют қилган мезбонлар дарвозабони Ян де Бур учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Ўйин тугугач, дарвозабонга 3 та сейв ва битта пеналти қайтарган «Men of the match» соврини сифатида 4 қути тухум топширилди.

Маълумот ўрнида, де Бур ўтган  икки мавсумда Нидерландия қуйи лигаси вакили «ВВВ-Венло» жамоаси дарвозасини қўриқлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг