Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония ўрмонидаги доиралар қандай пайдо бўлган?

Япония ўрмонидаги доиралар қандай пайдо бўлган?

фото: интернет, очиқ манба

Япония жанубидаги Миязакидаги ўрмон ўзининг бетакрор шакли билан кўпчиликни ҳайратга солади. Ҳатто яқин-яқингача бу кўриниш ўзга сайёраликлар билан боғлиқ деган миш-мишлар урчиганди. Чунки ушбу садр яъни қарағай дарахтлари бўй чўзган сари, сирли концентрик доираларни ҳосил қилган. Улар нафақат аэрофотосуратларда, балки Google  Earthда  ҳам кўринади.  

Ўзининг ғайритабиий кўринишига қарамай, ўрмон ҳеч қандай сирли ҳикояга эга эмас. Ушбу гўзал табиий шаклланишлар 50 йил олдин ўтказилган илмий тажриба натижасидир. Япония Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик вазирлигининг маълумотларига кўра, 1973 йилда дарахтларнинг ўсиши ва уларнинг орасидаги масофага қараб ўзаро боғлиқлигини ўрганиш бўйича лойиҳа бошланган. Ўша пайтда Ничинан шаҳри яқинидаги бу ҳудуд «тажриба ўрмон хўжалиги ҳудуди» сифатида белгиланган. Яъни олимлар 10 градуслик радиал оралиқда дарахтлар экиб, 10 та концентрик айлана ҳосил қилишган,  жами 720 туп дарахт экилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, дарахтлар ўрмон бўйлаб қавариқ қаторларда ўсган. Яъни дарахтлар марказдан қанчалик узоқроқ бўлса, шунчалик катта бўлади. Бу ҳодиса ҳақида ҳам аниқ тушунтиришлар мавжуд эмас.

Ўрмонни 2011 йилда кесиш режалаштирилган эди, аммо бу ноёб ҳудудга тўсатдан қизиқиш кучайди ва тадқиқотларни давом эттириш мақсадида расмийлар уни сақлаб қолишга қарор қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг