Хорижга талаба жўнатиш бўйича Ўзбекистон 3-ўринда қайд этилди
ЮНЕСКО статистика институти маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига дунё бўйича хорижда таҳсил олаётган талабалар сони 6 млн 859,4 минг нафарга етди.
Хорижий давлатларда таҳсил олаётган талабалар сони дунё бўйича бир йил ичида қарийб 419 минг нафарга ортган.
Статистика агентлигининг тегишли манбаларига таяниб хабар беришича, хорижда таҳсил олаётган талабалар сони бўйича дастлабки «учлик»ни – Хитой (1 млн 52,3 минг нафар), Ҳиндистон (621,6 минг нафар) ва Ўзбекистон (150,5 минг нафар) бошлаб беради.
Шунингдек:
- Вьетнам – 134,1 минг нафар;
- Германия – 126,2 минг нафар;
- АҚШ – 115 минг нафар;
- Франция – 113,5 минг нафар;
- Сурия Араб Республикаси – 105 минг нафар;
- Непал – 95,1 минг нафар;
- Покистон – 90,6 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter