Хонанда ва актриса Ширин Абдуллаева 20 ёшида вафот этди

Зулфия мукофоти совриндори, хонанда Ширин Абдуллаева вафот этди.
Абдуллаева 2005 йил 14 декабрда Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. 2023 йилда у санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. У «Лўли», «Метро», «Безори» ва бошқа қўшиқлари билан танилган. Шунингдек, қатор клипларда ҳам суратга тушган.
Ширин Абдуллаева Пекиндаги Цинхуа университети Ижтимоий фанлар йўналиши талабаси бўлган. Университет Абдуллаевани «Ўзбекистоннинг Хитойдаги маданият элчиси» дея таърифлаган.
Маълумот учун, Абдуллаева тадбиркор, таркибида 20 дан ортиқ корхонани бирлаштирган BA Holding таъсисчиси Баҳодир Абдуллаевнинг қизи эди.
Xabar.uz марҳуманинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter