Хитой ҳакерлари АҚШ молия вазирининг компютерини бузиб киришди
Хитой томонидан молиялаштирилувчи ҳакерлар АҚШ молия вазири Жанет Йелленнинг компютерини бузиб киришди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларга асосланиб хабар берди.
Ҳакерлар вазирнинг компютерида сақланаётган 50 дан ортиқ файлни қўлга киритишган. Бундан ташқари, вазирнинг икки ёрдамчиси фойдаланувидаги компютерлар ҳам бузилган.
Агентлик эътибор қаратишича, кибержиноятчиларни АҚШ молия вазирлигининг санкциялар, разведка ва халқаро ишлардаги роли қизиқтирган кўринади, таъкидланишича, улар вазирликнинг электрон почтаси ёки махфий тизимларига кира олишмаган.
Вазирлик ҳакерлар ҳужуми ҳақида сенатга ҳисобот берди. Айтилишича, ҳакерлар вазирликнинг юқори лавозимли шахслари компютерларини, қолаверса, фойдаланувчиларнинг номлари ва ходимларнинг паролларини қўлга киритиб, 400 дан ортиқ ноутбук ва шахсий компютерларга киришган.
АҚШ махфий хизматлари маълумот беришича, Silk Typhoon ва UNC5221 ҳакерлик гуруҳлари ушбу кибержиноятга алоқадор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter