Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар тайинланди
Жоллибеков Владимир Бахтиярович Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди.
В.Жоллибеков тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ўзбекистонинг БААдаги элчихонаси савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи каби лавозимларда ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter