«Ван Дамм» бошқа ерга кўчирилади
Таниқли актёр Жан-Клод Ван Даммнинг Озарбайжондаги Габали тумани Вандам қишлоғида ўрнатилган ҳайкали бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақда 1News хабар берди.
Актёрнинг фамилияси ва қишлоқ номидаги ғаройиб ўхшашлик сабаб бир неча йил аввал унинг ҳайкали ясалиб, ўрнатилган эди.
Қишлоқ оқсоқоли Асиф Гашимовнинг айтишича, озарбайжонлик таниқли ҳайкалтарош Озод Алиев томонидан ясалган бу ҳайкал бошқа жойга кўчирилади. Чунки бу ердан республика аҳамиятига эга катта йўл ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter