Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украинанинг Курскка ҳужумида қанча аҳоли ҳалок бўлгани очиқланди

Украинанинг Курскка ҳужумида қанча аҳоли ҳалок бўлгани очиқланди

Россия Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми чоғида 56 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини маълум қилди. Украина эса халқаро қонунларга риоя қилаётганини айтган. 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг Курск вилоятидаги ҳужуми оқибатида камида 56 тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 266 киши яраланганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Бу маълумотлар 20 сентябргача бўлган даврга тўғри келади ва 5 сентябрь ҳолатига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги Курск вилоятида 31 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини эълон қилганди.

Россия ТИВ маълумотларига кўра, 131 минг аҳоли жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларни тарк этган. Москва, шунингдек, Украинани бир қатор тинч аҳоли, жумладан, Украина Қуролли кучлари томонидан босиб олинган Суджа шаҳрининг тахминан 70-120 нафар аҳолисини эвакуация қилишга тўсқинлик қилганликда айблади.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Георгий Тихий бу баёнотларга изоҳ бериш сўровига жавобан Reuters агентлигига Украина қуролли кучлари халқаро гуманитар қонунларга амал қилишини ва тинч аҳолига зарба бермаслигини айтди.

«Россия доимий равишда ёлғон рақамлар ва тарғиботларни тақдим этар экан, бу даъволарни текширишнинг иложи йўқ», деди Тихи. «Агар Россия ҳақиқий вазиятни кўрсатмоқчи бўлса, БМТ ва Қизил Хочга киришга рухсат бериши мумкин».

Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми август ойида бошланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг