Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Учишни билмайдиган» аёл самолётни қўндира олди

«Учишни билмайдиган» аёл самолётни қўндира олди

Фото: Eliot A. Alper

Америкалик 78 ёшли Элиот Алпер икки моторли самолётни бошқараётганида юрак хуружи тутиб қолди. У рафиқаси Ивонн Кинане-Уэллс ҳамроҳлигида Невададан Калифорния штати томон йўлга чиққанди, деб хабар берди Las Vegas Review ҳамда Los Angeles Times нашрлари.

Аёл ўзини йўқотиб қўймасдан, самолёт бошқарувини қўлга олди. Авиадиспетчерлар ёрдамида самолётни Калифорниядаги Медоуз Филд аэропортига амаллаб қўндирди.

Аммо бахтли хотима бўлмади: шошилинч ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, Элиот Алпер шифохонада вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг