Товуқ фермасида майнинг ферма аниқланди
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Қайд этилишича, «O.P.N.» МЧЖ раҳбари А.И. Навоий шаҳридаги парранда етиштириш биносида 3 дона «Innosilicon T3+» русумли майнинг ва бошқа қурилмаларни ўрнатиб, 106,5 млн. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.
Қўшимча қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter