Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда жорий йилги иситиш мавсуми тугади

Тошкентда жорий йилги иситиш мавсуми тугади

2025 йилнинг 8 мартдан 14 мартгача бўлган даврда Тошкентда ўртача суткалик ҳарорат  11,6 даража (8 мартда минимал – 9 даража, 14-мартда эса максимал – 13,1 даража) бўлди.

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминотини етказиб берувчи Veolia Energy Tashkent компанияси Ҳукуматнинг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қароридаги «ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кетма-кет беш кун мобайнида 8 даражада сақланиб турса, иситиш мавсуми якунланиши» борасидаги тартибга асосан, иситиш мавсуми якунланиши ҳақида маълум қилди. 

Қайд этилишича, пойтахт ҳокимлиги бу борада яқин орада тегишли қарорни қабул қилади.

«Иситиш мавсуми якунлангач, кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш ишларининг муҳим босқичи бошланади.

Компания йилнинг совуқ мавсумида иссиқлик таъминоти янада барқарор ва сифатли бўлиши учун иссиқлик тармоқлари, маҳаллий қозонхоналар ва насос стансияларида жорий ҳамда капитал таъмирлаш ишларини олиб боради», – дейилади компания хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг