Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Янги Тошкент» учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди

«Янги Тошкент» учун Тошкент вилоятидан яна ер ажратилди

Тошкент вилояти ҳокими «Янги Тошкент» шаҳри учун Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан 122,3 гектар ер майдонини ажратиб бериш ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Ҳоким қарорида қайд этилишича, бу борада «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»нинг мурожаат хати олинган.

Шу тариқа Юқори Чирчиқ тумани «Бордонкўл» ва «Дўстлик» маҳаллалари ҳудудидан жами 122,3 гектар ер майдони давлат захирасига қайтарилган ва тоифаси ўзгартирилган ҳамда «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.

Эслатиб ўзтамиз, ўтган йилнинг октябрида ҳам Юқори Чирчиқ туманининг «Ўзбекистон», «Гулистон» ва «Истиқлол» маҳаллаларидаги 110,4 гектар ер майдони «Янги Тошкент» учун ажратиб берилган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг