Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент ситида автомобиллар ҳаракати чекланади

Тошкент ситида автомобиллар ҳаракати чекланади

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳридаги Tashkent City боғида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши сабаб Шайхонтоҳур туманидаги айрим кўчалар ҳаракат учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Унга кўра, 25 декабрдан 10 январга қадар Tashkent City боғи ичида, жумладан, Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади.

Ҳудудда ўтказилаётган байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар автомашиналарини Ислом Каримов кўчаси орқали SQB ва Asaka Bank ерости автотураргоҳларига, Фурқат кўчаси орқали Boulevard турар жой мажмуаси ерости тураргоҳига, Ботир Зокиров ва Заргар кўчалари орқали Tashkent City Mall кўнгилочар савдо мажмуасининг ерости автотураргоҳига қўйиши мумкин.

ИИББ ҳайдовчиларга ёндош кўчалардан ҳаракатланишни тавсия қилди ва ноқулайликлар учун аҳоли ва меҳмонлардан узр сўраган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг