Тошкент метросида кунлик йўловчилар сони 1 миллионга яқинлашмоқда
Ёзги мавсумда метрополитен бир кунда 550-600 минг йўловчини ташиган бўлса, ўқув жараёнлари бошлангач, бу кўрсаткич 920-930 минг нафаргача етиши, октябрь ва ноябрь ойларида эса 1 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.
Шу сабабли, йўловчилар учун қулай шароит яратиш ва эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йил давомида метрополитен учун 14 та замонавий ҳаракат таркиби харид қилинди. Натижада тиғиз вақтларда йўналишлар бўйича интерваллар қуйидагича қисқартирилди:
- Чилонзор йўналиши: 1,5–2 дақиқа;
- Ўзбекистон йўналиши: 4 дақиқа;
- Юнусобод йўналиши: 4–5 дақиқа;
- Ер усти халқа йўли йўналиши: 8–9 дақиқа.
Бундан ташқари, заҳира поездлар ҳаракатини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган. Метро бекатларидаги юкламаларни камайтириш мақсадида, метро яқинидаги 27 та олий таълим муассасаларида дарслар бошланиш вақти турлича белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter