Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент – Жидда рейси фавқулодда Баҳрайнга қўндирилди

Тошкент – Жидда рейси фавқулодда Баҳрайнга қўндирилди

Тошкент – Жидда рейси (UZS4003) бортда юзага келган фавқулодда тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Маълум қилинишича, парвоз давомида 75 ёшли йўловчида такрорий инфаркт кузатилган.

«Самолёт бортида бўлган шифокор беморнинг ҳаёти хавф остида эканлигини тасдиқлади. Ҳаво кемаси командири Таланов Роман Игоревич бошчилигидаги Air Samarkand экипажи тезкор қарор қабул қилиб, беморга зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Баҳрайнга фавқулодда қўнишга қарор қилди», – дейилади авиакомпания хабарида.

Борт кузатувчилари шифокор билан биргаликда бортдаги тиббий қутилар ва ускуналар ёрдамида беморга биринчи ёрдам кўрсатган. Мажбурий қўниш амалга оширилган аэропортда эса бемор барқарор ҳолатда тез ёрдам бригадасига топширилган.

Рейс тахминан 1 соат кечикиш билан Жиддага учишни давом эттирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг