Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тожикистон ва Қирғизистон чегара масаласида ниҳоят келишувга эришди

Тожикистон ва Қирғизистон чегара масаласида ниҳоят келишувга эришди

Бугун, 13 март куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан чегара тўғрисидаги битимни имзолади.

Шартномага кўра, икки мамлакат тенг қийматга эга бўлган мунозарали ҳудудлар билан алмашган ва чегарани аниқ белгилаш бўйича келишувга эришган. Мазкур чегаранинг узунлиги 980 км бўлиб, музокаралар 2002 йилдан бери олиб борилган. Бу масала кўп зиддиятларга сабаб бўлган ва маҳаллий ахоли ва ҳарбийлар ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган.

«Бугун биз мамлакатларимиз ўртасидаги чегара бўйича тарихий қарор қабул қиляпмиз», – деди Эмомали Раҳмон.

Шунингдек, Тожикистон ва Қирғизистон ўзаро ҳаво қатновини тиклаш борасида ҳам келишувга эришган.

Икки давлат ўртасидаги чегара можаролар туфайли 2021 йилда ёпилган ҳаво қатновлари жорий йил 14 март кунидан бошлаб қайта тикланади. Маълум қилинишича, ҳаво қатновлари «Душанбе – Бишкек» ва «Бишкек – Хўжанд» йўналишларида ташкил қилинади.

Бундан ташқари, чегарадош ҳудудларида автобус қатновлари ҳам йўлга қўйилаётгани маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг