Тоғда адашганларга йўл кўрсатилди
ФВВ қутқарувчилари тоғда фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди.
Кеча, 23 декабрь куни соат 12:24 да Тошкент вилояти ФВБ Бўстонлиқ тумани Ихтисослашган кўп тармоқли бошқармасига «Қорамозор» маҳалласи Чахчам қишлоғи ҳудудидаги «Сурон ота» тоғига беш нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, йўлдан адашиб қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаролар соғ-саломат хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олган йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter