Сирдарё вилояти ҳокимига янги матбуот котиби тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Мирзаев Манучеҳр Бобораҳимович Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
М.Мирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, вилоят ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб борган.
Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги АОКА хулосасига кўра амалга оширилди.
Аввалроқ Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter