Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шуҳрат Абдураҳмонов ўзини вилоятнинг отаси деб атади

Шуҳрат Абдураҳмонов ўзини вилоятнинг отаси деб атади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ёшлар билан учрашувида ҳоким вилоятнинг отаси эканини маълум қилди.

«Билинглар, мен ўтирган лавозим, вилоят ҳокими — вилоятнинг отаси дегани. Шунинг учун айтаман: Андижоннинг қизлари менинг қизларим, болалари – менинг болаларим. Бугундан бошлаб ҳамманг билан ота-бола тутинамиз», деган Абдураҳмонов.

Ҳокимлик матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда қизил тоифадаги 36 нафар ёшлар иштирок этишиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш ва алоҳида қўллаб-қувватлаш ишларини шахсан вилоят ҳокимининг ўзи зиммасига олган.

Вилоят ҳокими барча қатнашчилар билан бирма-бир суҳбатлашган.

Фаст-фуд дўконини очиш, Германияга ишлаш учун бориш, чеварчилик фаолиятини йўлга қўйиш, тикув машиналарига эга бўлиш, олийгоҳга киришга тайёрланиш, ҳарбий хизматгю тўлови каби ўнлаб муаммолар ва ҳатто уй-жойга эга бўлишда сўралган ёрдамга ҳам шу жойнинг ўзида ечим топиш ишлари олиб борилди. Барча мурожаатлар аниқ шаклда ечим топиб, учрашувда қатнашган 36 нафар ёшларнинг ҳар бири янги ўзгаришлар ва имкониятларга эга тарзда учрашув жойини қувонч ила тарк этдилар, дейилади ҳокимлик хабарида.

Аввалроқ Андижон вилояти ҳокимлиги бошқа бинога кўчирилиши хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг