Андижондаги цехда 1,5 млрд сўмлик электр ўғирланди

Андижон шаҳрида 1,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.
Унда ЯТТ “Х.Ё.” Андижон шаҳри, “Пахтакор” МФЙ ҳудудидаги “Ts.” МЧЖга тегишли бинода “Сухарики кириешки” маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter