Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент 8 март хотин-қизлар байрами муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг фармони эълон қилинди

"Дўстлик" ордени билан

Абилова Айгул Турсуновна - Конимех тумани ободонлаштириш бошқармаси фарроши, Навоий вилояти

Газиева Любовь Борисовна - «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасаси бўлим мутахассиси

Гаибназарова Нодира Баходиржановна - Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири

Жамолова Дилноза Муйидиновна - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директорининг ўринбосари

Козихонова Орзигул Муйдиновна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Кунназарова Бибисара Калмуратовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси аъзоси, ўтов жиҳозлари тўқувчиси

Мамадиярова Насибали Аблакуловна - Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Самарқанд вилояти

Мамбетниязова Гулзар Шерниязовна - Чимбой тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Минаева Гулнара Акрамовна - «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Ўзвагонтаъмир» акциядорлик жамияти Самарқанд вагон депоси цех катта устаси, Самарқанд вилояти

Мирзаева Хабиба Бабаевна - Оқолтин туманидаги «Олтин мерос» фольклор ансамбли аъзоси, «Эъзозли аёллар» спорт тўгараги раҳбари, Сирдарё вилояти

Мусурманова Айниса - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти директорининг ўринбосари

Работнева Лариса Александровна - «Uzbekistan Airways Technics» масъулияти чекланган жамиятининг ғарбда ишлаб чиқарилган самолётлар сифатини таъминлаш хизмати муҳандиси

Салихова Мавлида Назруллаевна - Бухоро вилояти «Ойдин Нур» оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази эксперти

Султонова Хубон Тойировна - Бухоро туманидаги «Қавола Маҳмуд» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Оқила аёллар» ҳаракати етакчиси, Бухоро вилояти

Тожибаева Санобархон Уктамовна - Чуст туманидаги «Чуст Ўктамжон сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти

Турсункулова Джамиля Шамсиевна - «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг золдир прокатлаш бўлинмаси кран машинисти, Тошкент вилояти

Шомуратова Ойгул Жабборовна - Термиз тумани ободонлаштириш бошқармаси гул етиштирувчиси, Сурхондарё вилояти

Элбоева Клара Чўлиевна - Нишон туманидаги «Нишон қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Қашқадарё вилояти

Юлдашова Меҳри Артиқовна - Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Қашқадарё вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Адхамжонова Мавлудахон Хамзаевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси

Ахмедова Сорахон Толипжановна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори

Камолова Истат Шукуровна - Ғиждувон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Бухоро вилояти

Негматова Халима Утабовна - Жиззах шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти

Саидова Дилфуза Эшкуловна - Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Жиззах вилояти

Солиева Уктамхон Қозоқовна - Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, шоира, Фарғона вилояти

Султанова Дилшода Намазовна - Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг санъат кафедраси профессори, Самарқанд вилояти

Тожибаева Наргиза Келдибековна - Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

Хилватуллаева Зарипа Абдуназаровна - Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Тошкент вилояти

Хусенова Насиба Исматовна -Кармана тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси, Навоий вилояти

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Абдурахманова Фаридахон Насирдиновна - Андижон вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг анестезиолог-реаниматологи

Лякшева Галина Петровна - Тиббиёт бош бошқармасининг 1-Марказий консультатив-диагностик поликлиникаси ҳудуд ҳамшираси

«Соғлом турмуш» медали билан

Аллаярова Дилфуза Миржалиловна - Юқори Чирчиқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси, марафон югурувчиси, Тошкент вилояти

Исмоилова Дилдора Ўктамовна - Қўшкўпир туманидаги «Шерзодбек шифо клиникаси» оилавий корхонаси раҳбари, Хоразм вилояти

Полвонова Луфтинисо Бобошарифовна - Риштон туманидаги «Чўнғара Зилол» оилавий шифокорлик пункти дояси, Фарғона вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Турсунова Навбахор Эшмуродовна - Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси, Самарқанд вилояти

Хайитова Сайёра Номозбоевна - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Яккасарой тумани қўриқлаш бўлими гуруҳ командири, Тошкент шаҳри

«Келажак бунёдкори» медали билан

Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи - Гнесин номидаги Россия мусиқа академияси магистранти

Файзуллаева Мадина Хикматиллаевна - «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси

«Шуҳрат» медали билан

Абдувалиева Санобар Султоновна - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Ангрен кон бошқармаси «Кўчбулоқ» шахтаси компрессор қурилмалари машинисти, Тошкент вилояти

Абдуллаева Озода Сафибуллаевна - Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг саноатни ахборотлаштириш факультети декани, Наманган вилояти

Абдусаламова Фароғат Суннатулла қизи - Ўзбекистон давлат симфоник оркестри хор жамоаси раҳбари

Азизова Гулбахор Назруллаевна - Мирзо Улуғбек туманидаги «Bahor Deco» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри

Аитбаева Замира Жолдашовна - Нукус шаҳридаги «Науқан бағ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Акрамова Машхура Зафаржон қизи - Қувасой шаҳридаги «Ellycardin Tekstil» масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти

Арипова Мактуба Кабуловна - Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Тошкент шаҳри

Бобомуротова Гулрух Умаровна - Нурота тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Навоий вилояти

Боева Фотима Салохиддиновна - Паркент туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, Тошкент вилояти

Дехканова Наргиза Акбаровна - Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Андижон вилояти

Ёркулова Марзия Файзиевна - Пахтачи тумани «Урганжи» маҳалла фуқаролар йиғинидаги кутубхона раҳбари, Самарқанд вилояти

Жўраева Озода Ҳасановна - Денов туманидаги 1-оилавий болалар уйи раҳбари, Сурхондарё вилояти

Йўлдашева Маҳлиё Норпўлатовна - Ғузор туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Қашқадарё вилояти

Камолдинова Мукарамхон Усмановна - Андижон шаҳридаги «Auto Rubber» масъулияти чекланган жамиятининг йиғув линияси устаси, Андижон вилояти

Каримова Шаҳноза Яндашовна - Навоий шаҳридаги «Baraka Non Navoiy» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти

Каршибаева Гулчехра Шодмонкуловна - Боёвут туманидаги «Болғали Қилич ака» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

Комилова Саодат Юсупжоновна - Жиззах шаҳри телекоммуникация боғламаси телеграф электр монтёри, Жиззах вилояти

Қораева Дилнавоз Кумаковна - Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг етакчи муҳандис-технологи, Қашқадарё вилояти

Қўчқорова Барно Ибодуллаевна - Янгиариқ тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Хоразм вилояти

Маматқулова Зиннат Маматқуловна -Янгиобод туманидаги «Янгиобод агропилласи» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Жиззах вилояти

Матчонова Муҳаббат Мадиримовна - Хива туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи кичик тиббий ходими, Хоразм вилояти

Мирзаева Мехрия Шабобаевна - Вобкент туманидаги «Сариосиё» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Бухоро вилояти

Набиева Дилрабо Ибрагимовна - Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Наманган вилояти

Равшанова Фарида Файзуллаевна - Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Рузиева Иродабону Кахрамон қизи - «Навоийуран» давлат корхонасининг Уран ишлаб чиқариш заводи технологик лабораторияси кимёвий таҳлил лаборанти, Навоий вилояти

Юлдашева Марям Абдухалимовна - Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Фарғона вилояти

Тожихонова Гавхарой Ахунжановна - Марҳамат тумани «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Андижон вилояти

Тошпулатова Қизлархон Эшбоевна - Шўрчи туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, темирчи-уста, Сурхондарё вилояти

Эгамбердиева Дилфуза Рустамовна - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази директорининг биринчи ўринбосари. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг