Сардоба туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев қатнашган сессия ишида ташкилий масала кўрилди.
Айни кунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каримов Зиядулла Данабаевич туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Зиядулла Каримов 1979 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2001 йилда Ўзбекистон миллий университети, 2007 йилда Тошкент молия институти ва 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter