Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»

Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»

Фото: Медуза LIVE

Россия давлат думаси депутати Сергей Морозов Екатеринбургда ўтказилган «Россия шаҳарлари» форумида олий маълумотли кишиларнинг курерлик қилишини «ватанпарварликка зид», дея таърифлади.

«Икки йилдирки (талабалар ўртасида) сўров ўтказяпмиз. Кимлардир пицца ва бошқа нарсалар ташиб юрибди. Москвадаги нуфузли университетларни тамомлаган ёшларнинг 40 фоизи мутахассислиги бўича ишлашни истамаяпти! Бу мамлакатга нисбатан ватанпарварликка зид, бошқача айтиш мумкинмас», — деди депутат.

«Ягона Россия» партияси аъзоси бошқа депутатлар билан биргаликда олий таълим муассасалари битирувчиларини «ўта муҳим» соҳаларга бириктириб қўйиш мажбурияти юкланадиган қонун лойиҳаси устида ишлашаётгани ҳақида маълум қилди.

«Мигрант сервис» агентлиги таҳлилчиларига кўра, сентябр ойи бошларида мигрантларнинг оммавий депортация қилиниши фонида курерларга тўланадиган иш ҳақи максимуми 155 минг рублга етган. Бу энди иш бошлаётган IT-мутахассислар маоши билан тенг, деб ёзган Forbes.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг