Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда фарзандини қийноққа солган Ўзбекистон фуқароси 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Россияда фарзандини қийноққа солган Ўзбекистон фуқароси 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида яшовчи Ўзбекистон фуқароси А.Г. (аёл) 2019 йилда туғилган ўз фарзанди Р.Х. ни (қиз бола) муттасил равишда қийнаб келгани учун жазога тортилди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Болалар омбудсмани Бош прокуратурага киритган сўрови асосида РФ Тергов Қўмитасининг Новосибирск шаҳри (Октябрский райони) тергов бошқармаси томонидан А.Г. га нисбатан РФ ЖК 117-моддаси (Қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Россия Федерацияси Тергов Қўмитасининг ахборотига кўра, мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилиб, А.Г. РФ ЖК 117-моддаси 2-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинган ҳамда жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг