Россия Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр – Bloomberg

Россия Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Bloomberg Москвадаги хабардор манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Агентлик манбаларига кўра, Кремл ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгунга қадар якуний тинчлик шартномасининг асосий тамойиллари ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишни истайди.
Москва, хусусан, эҳтимолий тинчликпарварлик миссияси параметрларини, жумладан, Украинага ўз тинчликпарвар кучларини юбориши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини олдиндан аниқлашни талаб қилади.
Келгуси ҳафта Ар-Риёдда АҚШ ва Украина расмийлари ўртасида Киев ва Москва ўртасида потенциал тинчлик келишувини муҳокама қилиш учун учрашув бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп 7 март куни Россияни агар Москва тинчликка эришиш учун етарлича садоқат кўрсатмаса, «катта» санкциялар билан таҳдид қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter