Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Расмий фаолият олиб бораётган такси ҳайдовчилари сони ярим миллиондан ошган – ДСҚ

Расмий фаолият олиб бораётган такси ҳайдовчилари сони ярим миллиондан ошган – ДСҚ

Жорий йилнинг апрел ойида 6 та такси агрегатори солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган бўлса, айни пайтда бундай агрегаторлар сони 142 тани ташкил этмоқда.

Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, йил бошидан 15 августгача агрегаторлар орқали 166 млн дан ортиқ қатнов учун 3 трлн сўмлик фискал чек берилган. Ушбу кўрсаткични 1 март ҳолатига (18,3 млн қатнов) таққослаганда қатновлар сони 9 баробарга ортган.

Шунингдек, аввал норасмий ишлаб келган ярим млн нафардан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Улардан 361 минг нафардан зиёди агрегаторлар орқали хизмат кўрсатади, бу март ойидаги кўрсаткичларга нисбатан 2 баробар кўп.

Уларнинг даромади қуйидагича тақсимланган:

  • 125,6 минг нафари 1 млн сўмгача;
  • 104 минг нафари – 1-5 млн сўм;
  • 45,3 минг нафари – 5-10 млн сўм;
  • 78 минг нафари – 10-50 млн сўм;
  • 7,6 минг нафари – 50-100 млн сўм.

171 нафар ҳайдовчининг даромади 100 млн сўмдан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг