Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурбон ҳайити куни пойтахтнинг қайси кўчалари автомобиллар учун ёпилиши айтилди

Қурбон ҳайити куни пойтахтнинг қайси кўчалари автомобиллар учун ёпилиши айтилди

Қурбон ҳайитининг биринчи куни Ўзбекистонда 16 июн куни нишонланиши айтилган эди. Расмий маълумотларга кўра, ҳайит намози Тошкент шаҳрининг 121 та масжидида ўқилади. 

Пойтахт ИИББ ҳайит намозини «юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш» мақсадида 16 июнь соат 00:00 дан 7.00 гача пойтахтнинг айрим кўчалари ва йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланишини маълум ыилди.

Жумладан:

Мирзо Улуғбек тумани:

  • «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси - Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли - Султония кўчасигача.

Бектемир тумани:

  • «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси - Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.

Олмазор тумани:

  • «Исломобод» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон - Сағбон кўчалари чорраҳасигача.
  • «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.

Шайхонтохур тумани:

  • «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
  • «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор - Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон - Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача.
  • «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.

Чилонзор тумани:

  • «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
  • «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача.
  • «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
  • «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқумий кўчалари кесишган кўприк  остидан Олий Мажлис биноси  қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани:

  • «Абдуллох ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача.
  • «Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Махорат кўчалари чоррахасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.

Юнусобод тумани:

  • «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ – Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
  • «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.

Яккасарой тумани:

  • «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.

Яшнобод тумани:

  • «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
  • «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон - Салоҳият кўчалари чорраҳасигача. 

Миробод тумани:

  • «Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Фуқаролардан юзага келадиган ноқулайликларни тщ-ри тушуниб, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилмоыда.

Шу билан бирга, ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароит яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 июнь соат 00:00 дан 10:00 га қадар пойтахтимизда барча турдаги юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ (кириш-чиқиш-шаҳар ичида ҳаракатланиш) вақтинча чекланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг