Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган пулларга 40 дан ортиқ мактаб қурилди

Қозоғистонда коррупционерлардан тортиб олинган пулларга 40 дан ортиқ мактаб қурилди

Қозоғистонда 2023 йилда коррупционерлардан тортиб олинган пулларга 43 та мактаб қурилган.

Мамлакат Таълим вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, мактабларнинг аксарияти Остона, Олмаота ва Туркистон вилоятларида жойлашган. Хусусан, Остонада ўнта, Олмаота ва Туркистон вилоятларида саккизтадан мактаб очилган.

«Мамлакатда учта авария ҳолатдаги ва 13 та уч сменали мактаблар масаласи ҳал қилинди. Натижада ҳудудларда 54,4 мингта янги ўқувчи ўрни пайдо бўлди», – дейилади вазирлик хабарида. 

Orda.kz сайтининг ёзишича, коррупцион жиноятларда олинган маблағлар эвазига қурилган биринчи мактаб Ақтўбе вилоятида 2023 йилнинг февралида очилган.

«Ақтўбе вилоятида ўтказилган терговга қадар текширув натижаларида 2022 йил сентябр ойида коррупция жиноятларида айбдор бўлган мансабдор шахслар томонидан 197 миллион тенге миқдоридаги зарар қопланган. Бу пуллар айнан ушбу қишлоқ мактабини қуришга сарфланди. Бу мактаб авваллари муаммоли деб эътироф этилган эди», – деган эди Ақтўбе вилояти ҳокимлиги.

Шунингдек, 2023 йилнинг декабрида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳам коррупционерлар пулига қурилган Остонадаги 96-мактаб-гимназиясига ташриф буюрган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг