Қозоғистон нақд пулсиз тўловлар бўйича Марказий Осиё мамлакатларидан 10 баравар олдинда

Қозоғистонда бугунги кунда муомаладаги тўлов карталари сони 81 миллионтадан ошади, шундан 66 миллионтадан кўпроғи — дебет карталари, 15 миллионтадан зиёди — кредит карталари, деб хабар берди Zakon.kz.
Нашр Марказий Осиё мамлакатларидаги тўлов карталари сонини ҳам кўрсатиб ўтди:
- Қирғизистон — 8,55 млн
- Ўзбекистон — 8,4 млн
- Тожикистон — 8,2 млн
- Туркманистон — 5,82 млн
Хабарга кўра, Қозоғистон нақд пулсиз тўловлар бўйича Марказий Осиё мамлакатларини (қўшиб ҳисобланганда) 10 баравардан кўпроқ ортга қолдирмоқда.
Банкоматлар сони бўйича ҳам маълумот берилди, унга кўра Қозоғистонда жами 12 569 та банкомат ишлаб турибди.
Марказий Осиё мамлакатларида банкоматлар сони:
- Ўзбекистон — 12 814 (2024 йил, декабр)
- Тожикистон — 3 005 (2024 йил, куз)
- Қирғизистон — 2 449 (2024 йил, ноябр)
- Туркманистон — 2 141 (2024 йил, август)
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter