Қирғизистон ҳукумати рақамли сомни муомалага киритмоқчи

Қирғизистон президенти «Қирғизистон Республикасининг Миллий банки тўғрисида»ги мамлакат конституциявий қонунига ўзгартишлар киритишга доир қонунни имзолади.
Конституциявий қонуннинг мақсади – миллий рақамли валюта – «рақамли сом» прототипининг пилот лойиҳасини ишга тушириш, шунингдек, ҳуқуқий асос ва унинг мақомини яратишдан иборат.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, рақамли сомнинг оператори бўлган Қирғизистон Миллий банкига рақамли сом эмиссияси бўйича мутлақ ҳуқуқ ҳам берилади.
Яъни, Конституциявий қонун Қирғизистон Миллий банкига рақамли сомни чиқариш ва муомалага киритиш тартибини белгилаш, шунингдек, рақамли сом платформасини ташкил этиш ҳамда фаолиятини таъминлаш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга эканлиги тўғрисидаги нормани назарда тутади.
Хабарларга кўра, рақамли сом 2027 йилдан муомалага чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter