Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қимматбаҳо зираворни етиштириш муддати икки баравар яхшиланди

Қимматбаҳо зираворни етиштириш муддати икки баравар яхшиланди

Фото: Shutterstock

Саудиялик тадқиқотчилар заъфарон (шафран) етиштиришнинг инновацион усулини ишлаб чиқишди. Бу усул билан гиёҳнинг гуллаш даври уч ҳафтадан 10 кунга қисқаради, деб ёзди Saudi Press Agency (SPA).

Янгича ёндашув тик (вертикал) қишлоқ хўжалиги тизимлари ва иқлим назорати технологияларини ўз ичига олади. Бунда ўсимликни етиштириш даври сезиларли равишда қисқаради: заъфарон анъанавий усулда етиштирилганда вегетация даври тўрт ҳафтадан олти ҳафтагачани ташкил этади (шундан уч ҳафтаси гуллаш даврига тўғри келади).

Янги усул, шунингдек, экология ва иқтисодий томондан афзалликларга эга: ҳавонинг ифлосланиши камаяди, сувдан унумли фойдаланилади ва ҳосилдорлик ошади.

Заъфарон — дунёдаги энг қимматбаҳо қишлоқ хўжалиги экинларидан бири. Маълумотларга кўра, унинг жаҳон бозоридаги қиймати 372,9 млн АҚШ долларини ташкил этмоқда ва 2030 йилга бориб 756 млн долларгача ошиши кутилмоқда. Юқоридаги сингари назорат қилинувчи қишлоқ хўжалиги усуллари бошқа ўсимликлар ҳосилдорлигини ҳамда маҳсулот сифатини оширишда ҳам кенг қўлланилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг