Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қамоқхонадаги ўлим билан боғлиқ яна бир ҳолат юзасидан баёнот берилди

Қамоқхонадаги ўлим билан боғлиқ яна бир ҳолат юзасидан баёнот берилди

2025 йил 11 февраль куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум Мустафа Турсинбаев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маҳкум М.Турсинбаев  зудлик билан шифохонага жойлаштирилган.

Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум  М.Турсинбаев 16 февраль куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олмалиқ шаҳридаги 14-сон жазони ижро этиш колониясидан маҳкумнинг жасади чиққани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг