Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади.

Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди. 

Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Конкубаеванинг маълум қилишича, айни пайтда Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда.

Бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

Маҳкумлар алмашишга доир битим 2024 йилнинг 18 июлида Тошкентда имзоланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг